"Лилль" президенти Оливье Летанг жамоа ҳимоячиси Лени Йоронинг "Манчестер Юнайтед"га ўтишини истамоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, ўтган ҳафтада "Манчестер Юнайтед" Йоро учун "Лилль"га 50 миллион евро ва бонус тўловлари миқдорида расмий таклиф билан чиққан.
Таъкидланишича, якуний қарор “Реал”га ўтишни маъқул кўраётган Йорога тегишли бўлади. Шу билан бирга, “Лос-Бланкос” 18 ёшли француз учун 50 миллион тўлашга тайёр эмаслиги маълум қилинганди.