Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Азамат Абдураимов: «Ўйин осон бўлгани йўқ»

Баҳо:
+ | -

Биринчи лига вакиллари — “Андижон” ва “Истиқлол” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин иккала клуб бош мураббийлар ўйин тўғрисида ўз фикрларини билдиришди.

Азамат АБДУРАИМОВ (“Андижон” бош мураббийи):
— Учрашув тўғрисида нима дейишим мумкин? Ўйин бошидаги шижоатни футболчилар охиригача намойиш эта олишмади. Иккинчи голни урганимиздан кейин шогирдларим хотиржамликка берилишди. Бунинг натижасида ҳужумда бўш ҳаракат қилишди. Лупашко ва яна бир нечта футболчилар қулай имкониятлардан фойдалана олишмади. Ҳимоядаги хато туфайли дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Оқибатда футболчиларда бироз асабийлашиш бўлди. Ғалабани сақлаб қолган бўлсак-да ўйин осон ўтгани йўқ. Иккинчи таймда айрим етакчиларга бериш мақсадида бир қатор ёшларга имконият бердим. Шу боис Расул Раҳмонов, Баҳром Абдураҳимовни алмаштирдим. Лупашко эса жароҳатдан кейин ҳали ўз формасига кира олгани йўқ. Мавсум ҳали узоқ ва таркибдаги барча футболчиларга имконият беришимиз керак. Шу боис бу баҳсда Дилмурод Маҳмудов, Азиз Қаюмов, Шаҳбоз Жумабоев каби ёшларни биринчи марта асосий таркибга киритдик. Шунингдек, Акмал Жўрабоев мавсумга тайёргарликда жароҳат туфайли биз билан шуғуллангани йўқ. Шунинг учун уни иккинчи бўлимларда майдонга тушириб формасини тиклаб олиш имконини беряпмиз.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 10:46, 14.04.2013.
Ўқилди: 4278 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [3018]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2649]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2553]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2504]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2337]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1968]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1880]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1847]

«Реал» Ямалнинг оёғини синдиришига бир баҳя қолган футболчини сотиб олмоқчи [1758]

«ПСЖ» «Барселона» футболчисини қўлга киритишга қатъий қарор қилди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик