«Барселона» раҳбарияти жамоани кучайтириш устида ишламоқда. "Transfer News Live" нашрининг журналист Алекс Пинтанелга таяниб хабар беришича, Каталония жамоаси бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Реал Сосьедад» ярим ҳимоячиси Микель Меринони сотиб олиш учун «яшил чироқ ёқди».
Каталонияликлар Меринонинг ёзги трансферини тахминан 20 миллион еврога амалга ошириши мумкинлигига ишонмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли Меринонинг «Реал Сосьедад» билан амалдаги шартномаси яна бир мавсумга амал қилади.