Бразилиялик ҳужумчи Эндрик "Реал Мадрид" ихтиёрига муддатидан аввал етиб келди.
Келишувни тезроқ якунлаш учун 17 ёшли футболчи таътилини қисқартирди. Аввалроқ, "Қироллик клуби" янги футболчи тақдимотини 26 июлдан 27 июлга кўчиргани маълум бўлганди.
Тадбир Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади. Шундан сўнг Эндрик Мадрид жамоаси билан Америка турнесига боради.
Ҳужумчининг "Лос-Бланкос" билан тузган меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади. Transfermarkt портали унинг қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда.