Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал - Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

"Атлетико" Мората ўрнига учта тўпурар ҳужумчидан бирини олиб келади

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" Альваро Мората ўрнига ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмоқда.

Олдинроқ испаниялик форвард Мадрид клуби билан хайрлашганди - у "Милан"га ўтмоқда. Қолаверса, Мемфис Депай июнь охирида "Атлетико"ни тарк этди.

Marca хабарига кўра, "Атлетико" ҳужумни кучайтириш учун "Жирона" ҳужумчиси Артём Довбик устувор вариантдир. Украиналик ҳужумчининг товон пули 40 миллион еврони ташкил этади - таъкидланишича, Довбик ҳам "Атлетико"га ўтишдан манфаатдор.

Мадридликлар шунингдек, "Вильярреал" ҳужумчиси Александр Серлот ва "Манчестер Сити" ҳужумчиси Хулиан Альварес номзодларини кўриб чиқмоқда, бироқ айни дамда иккала трансфер ҳам даргумон.

Киритилди: 04:54, 18.07.2024.
Ўқилди: 1754 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик