Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 0-1 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Франция ҳукумати деярли тўрт минг кишининг Олимпиадага боришини тақиқлайди

Баҳо:
+ | -

Франция ҳукумати хавфсизликка таҳдидлар туфайли 3922 кишининг Париж Олимпиадаси тадбирларига бориши тақиқланганини айтди.

131 киши давлат хавфсизлигига жиддий таҳдид соладиган шахслар рўйхатига киритилган.

"Маъмурий тергов соҳасида олиб борилаётган жамоавий ишни эътироф этмоқчиман. Айни пайтда биз 870 000 та текширув ўтказдик, Олимпия ўйинларининг биринчи кунида биз миллионта текширув ўтказишга улгурамиз.

Биз 3922 та тақиқ ўрнатдик, яъни бу одамларнинг Олимпия ўйинларига киришини тақиқладик", — деди Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманин.

Бир неча ой давомида хавфсизлик бўйича мутахассислар Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси ёки ўйинлар ўтказиладиган префектуралардан келган юз минглаб аккредитация сўровларини кўриб чиқишди.

Текширувларнинг мақсади хавфсизликни таъминлашдан иборат бўлади.

Таъкидланишича, тақиқланганлар орасида 131 киши давлат хавфсизлигига жиддий хавф туғдирувчи шахслар рўйхатига кирган, 18 нафари радикал исломчилар, 167 нафари чаплардан, 80 нафари ўнглар ҳисобланади.

Киритилди: 15:51, 18.07.2024.
Ўқилди: 1278 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5535]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4576]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3329]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3201]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3064]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3008]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2841]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2510]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2401]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2266]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик