Уго Льорис Аргентина терма жамоаси футболчиларининг Франция терма жамоаси ҳақидаги ҳайқириқларини қоралади.
"Муҳим кубокни ютиш эйфорияси баҳона эмас. Ғолиб бўлиш бундан ҳам катта масъулиятдир.
Футболда бундай нарсаларни эшитишни ёки кўришни ҳеч ким хоҳламаса керак. Биз ҳаммамиз дискриминация ва ирқчиликка қаршимиз.
Умид қиламанки, бунинг хатолигини барча тушуниб етади. Биз ҳаммамиз баъзида хато қиламиз ва уларнинг сабоқ олишига умид қиламиз.
Ҳозирда Аргентина терма жамоаси Жанубий Америка ва бутун дунё футболининг юзи ҳисобланади. Улар сўнгги 4-5 йил давомида майдонда қилган ишлари учун катта ҳурматга лойиқ. Аммо ғалаба қозонсангиз, бошқаларга, айниқса, болаларга ўрнак бўласиз.
Бу француз халқига, айниқса, илдизлари ва оилалари африкалик бўлган французларга жиддий ҳужум эди", — деди Франциянинг собиқ сардори.