Чилилик ҳужумчи Иван Саморано "Интер"даги ўйинлари ҳақида гапирди - у 1996 йилдан 2000 йилгача ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган.
Саморанонинг сўзларига кўра, ўша пайтда клубда жуда кучли рақобат бор эди, шунинг учун у ўзини аямасдан, тўрт йил давомида қаттиқ ишлашга мажбур бўлган.
"Жамоада Роберто Баджо, Кристиан Виери ва Роналдо каби футболчилар бўлса, ишлаш керак. Асосий таркибга кириш қийин эди", - дея Иван Саморанонинг сўзларини келтиради fcinter1908.it.