Кеча ҳимоячи Лени Йоро "Лилл"дан "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтди. Маълум бўлишича, "қизил иблислар" 18 ёшли футболчи учун 62 миллион евро тўлаган.
"Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандеш Лени Йоронинг трансферига муносабат билдирди. У ижтимоий тармоқларда Йоронинг клуб футболкасини кийган сурати билан пост қолдирди.
"Ўз уйинга хуш келибсан, Лени Йоро", деб ёзган Фернандеш.
"Манчестер Юнайтед" айни дамда 2024/2025 йилги мавсум стартига тайёргарлик кўрмоқда. "Қизил иблислар" илк расмий ўйинини 10 август куни - Англия Суперкубоги учун "Манчестер Сити"га қарши ўтказади.