"Лацио"нинг собиқ дарвозабони Фернандо Муслера бутун фаолиятидаги энг ёмон дамларини эслади.
Уругвайлик дарвозабоннинг сўзларига кўра, бу "Милан"га қарши ўйинда бўлган.
"2004 йилда мен профессионалга айландим, ўшанда ўн саккиз ёшда эдим. Ўша йилларда "Лацио"даги жамоадошим Марко Баллотта эди, у 43 ёшда эди.
Чемпионатдаги дастлабки бешта ўйинни ўтказдим, аммо кейин “Милан”га қарши даҳшатли ўйин бўлди, шундан сўнг мени захирага олишди.
Бу бутун фаолиятимдаги энг қийин лаҳза бўлди, лекин шу билан бирга, ўша йили мен кўп нарсани ўйладим ва тушундим", — дея Муслеранинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.