Кириш Регистрация

"Андижон" футболчиси Россия клубига трансфер қилинди

Баҳо:
+ | -

Трансфер ойнаси очилган маҳалда селекция ишлари янада жиддий тус олган.  Маълумки, “Андижон” таркибида кўплаб иқтидорли, келажаги порлоқ футболчилар талайгина. Улар жамоа сафида тўп суриш орқали ўзларини кўрсатишмоқда ва кўплаб скаутларнинг эътиборини тортмоқда.

Қолаверса, жамоада трансфер сиёсати тўғри йўналишда олиб борилаётгани ўз самарасини бермоқда. 

Жумладан, 21 ёшли ярим ҳимоячи, ёшлар терма жамоаси аъзоси Шерзод Эсановга Россиянинг “Акрон” жамоасидан жиддий таклиф тушди. Натижада иккала клуб томонидан олиб борилган музокаралардан сўнг Эсанов “Акрон” жамоасига трансфер қилинди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Андижон” клубидан илк бор Россия Премьер-лигасига ўйинчи трансфер қилиниши ҳамда шу йилнинг ўзида жамоадан иккинчи футболчининг (биринчи траснфер Рубин Хебай) хориж клубига сотилиши амалга оширилаётган тизимли ишларнинг маҳсулидир.

Шерзод “Андижон” сафига 2022 йили қишда қўшилган бўлиб, қисқа фурсат ичида ўз иқтидорини намойиш қила олди. Ўша йилги мавсумда Эсанов “Андижон” сафида чемпионат ва Кубок баҳсларида ҳаммаси бўлиб, 18 та ўйинда майдонга тушиб 3 та гол урди. Ўтган йилги мавсумни ҳам жамоамиз билан бирга бошлади ва 5 та ўйинда қатнашди. Иккинчи даврада эса “Олимпик” клубига ижарага берилди. Жорий мавсум аввалида Эсанов яна “Андижон”га қайтди. Мавсумнинг биринчи қисмида у чемпионат ва Кубокда ҳаммаси бўлиб 15 та беллашувда иштирок этиб, 2 та гол муаллифига айланди ҳамда мухлисларнинг меҳрини қозонди.

Шерзод бугун кечки пайт Тошкент-Москва йўналишида жўнаб кетди. Фаолиятида илк бор легионерга айланган футболчимизни янги жамоасида катта қизиқиш билан кутишмоқда.

Унинг янги клуби Тольяттининг “Акрон” клуби илк бор Россия премьер-лигасида иштирок этмоқда. Эсановга “Андижон”даги фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз ва унга янги клубида муваффақият тилаймиз.

Киритилди: 22:24, 21.07.2024.
Ўқилди: 2860 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.