"Барселона" марказий ҳимоячиси Рональд Араухо Копа Америка вақтида тиззасидан олган жароҳати сабаб камида 5 ойни ўтказиб юборади.
Marca хабарига кўра, ФИФА компенсация сифатида каталонияликларга 2,5 миллион евро тўлаши кутилмоқда.
Ҳимоячи ҳозирда оёғини операция қилдириш мақсадида Финляндияда бўлиб турибди.