Кириш Регистрация

Фердинанд Йорони "МЮ"га ўтишида муҳим роль ўйнади

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг янги футболчиси Лени Йоро "қизил иблислар" афсонаси Рио Фердинанднинг трансферидаги ўрни ҳақида гапирди.

"Манчестер Юнайтед" ўтган ҳафта Йорони "Лилл"дан 59 миллион фунт стерлингга сотиб олди. 18 ёшли франциялик футболчи “Рейнжерс”га қарши мавсумолди ўйинида иштирок этиб, “иблислар” сафида дебют қилди.

Фердинанд Йорога "Манчестер Юнайтед" қандай эканлигини яхшироқ билишга ёрдам берди. Ленининг сўзларига кўра, Рионинг ўзи ташаббусни ўз қўлига олган ва унга қўнғироқ қилган.

"Бу тахминан икки ҳафта олдин (Йоро биринчи марта Фердинанд билан гаплашганида) рўй берди. У менга қўнғироқ қилди.

Аввало, у билан суҳбатлашганим мени ҳайратда қолдирди. Ҳа, дастлабки 10 дақиқада биз "Манчестер Юнайтед" ҳақида гаплашдик, шунинг учун у менга танловимни амалга оширишимга ёрдам берди. У билан суҳбатлашиш шараф эди.

У мен билан клуб ва клубнинг катта тарихи ҳақида гапирди. Агар бу ерга келсам, клуб учун курашишим ва тайёр бўлишим кераклигини айтди, чунки у дунёдаги энг катта клуб. Бу мен учун жуда яхши бўлди" - деди Йоро Evening Standard билан суҳбатда.

Киритилди: 15:48, 23.07.2024.
Ўқилди: 1182 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик