Кириш Регистрация
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи 1-0 Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли 1-0 Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол 1-1 Ал-Иттиҳод
14/09 21:30 Комо 2-1 Парма
14/09 21:30 Торино 0-2 Рома
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) 1-1 Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия 2-1 Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол 3-0 Ас-Садд
14/09 23:45 Интер 5-3 Удинезе
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен 1-0 Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака 4-1 Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс 7-1 Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури 4-6 Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

Олимпия қўмитаси Умар Кремлёв бошқарувидаги Бокс ассоциациясини тан олишни бекор қилди

Баҳо:
+ | -

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Халқаро бокс ассоциациясини (IBA) тан олишни бекор қилди. Бу ҳақда ХОҚ сайтида хабар берилган.

Овоз беришда 70 киши қатнашди. Улардан 69 таси ташкилотни тан олишни бекор қилишни ёқлаб овоз берди. Шунингдек, улар боксни 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари дастурида сақлаб қолиш тарафдори бўлди.

7 июнь куни ХОҚ IBA'нинг тан олинишини бекор қилишни тавсия қилди. Бунга жавобан Халқаро бокс ассоциацияси CAS'га апелляция берди, бироқ қарор ўз кучида қолди.

"IBA тан олиниш ҳуқуқидан маҳрум қилингани бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади”, деди “ТАСС” манбаси.

2019 йилда Халқаро Олимпия қўмитаси ташкилотдаги молиявий ва бошқарув инқирози туфайли IBA'ни тан олишдан вақтинчалик воз кечди. ХОҚ халқаро федерациядан ислоҳотлар ўтказишни талаб қилди. ИБА Токио Олимпиадасида бокс бўйича турнирни ташкил этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган эди.

2020 йил охиридан бошлаб IBA'ни россиялик Умар Кремлёв бошқариб келмоқда. Уюшма Россия ва Беларус спортчиларини мусобақаларда қатнашиш имкониятидан маҳрум қилмади.

Шундан сўнг АҚШ, Буюк Британия, Швеция, Швейцария, Германия, Нидерландия ва Филиппин бокс федерациялари норозилик сифатида IBA'га аъзоликдан чиқди.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 16:28, 23.07.2024.
Ўқилди: 1239 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик