"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик спорт директори Деку билан муносабатлари ҳақида гапирди. Немис мутахассиси май ойи охирида "блауграна" бошқарувини қабул қилиб, 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.
Каталония грандининг янги бошқарувчиси ўтган йилнинг август ойида спорт директори лавозимини эгаллаган Деку ишини юқори баҳолашини тан олди.
"Мен Деку билан жуда яхши муносабатдаман. У ажойиб иш қилади ва мен у билан келишувимиздан мамнунман. Биз жамоамизнинг сифати ва имкониятларини яхшилашни истаймиз. Мен учун бу энг муҳими", - дейди Ҳанс-Дитер Флик.