Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Нега олимпия терма жамоамизда матбуот котиб йўқ? ЎФА тушунтириш берди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси U23 терма жамоамиз билан нега матбуот котиби кетмаганини тушунтирди.

"Париж Олимпиадасида Ўзбекистон делегацияси 19 та спорт турида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади. Хусусан, футбол бўйича терма жамоамиз ҳам биринчи бор Олимпия ўйинларида иштирок этади. Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан футболчилар ва жамоа штаби аъзолари сони бўйича маълум чекловлар мавжуд. Масалан, қайдномага фақат 18 футболчи киритиш талаби мураббийларнинг имкониятларини бироз чеклайди. Шу тариқа жамоа билан ишлайдиган штаб аъзолари борасида ҳам чекловлар бор ва бу ҳолат бошқа спорт турларида ҳам кузатилади. Мазкур спорт тадбирларини ёритиб бориш учун бутун мамлакат делагациясига ХОҚ томонидан 5 нафар ОАВ вакили учун квота ажтатилши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон учун ажратилган ушбу 5 та квота МОҚ ва спортни ёритувчи ОАВ мутахассисларига тақсимланган бўлиб, улар барча спорт турларини, хусусан, футболни ҳам қамраб олишлари кўзда тутилган. Квотадан ташқари ҳар бир спорт тури учун медиа вакиллари аккредитасия олиш имконияти йўқ. Ўйин спорт турлари учун ҳам алоҳида квота назарда тутилмаган. ЎФА томонидан қўшимча аккредитасия олиш борасида қилинган мурожаат қаноатлантирилмади. Шу сабабли футбол жамоамиз ва бошқа спортчиларимизнинг Париж Олимпиадасидаги фаолиятини аккрадитасияга эга бўлган ОАВ вакиллари ёритиб боришади", - дейилади хабарда.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 16:01, 24.07.2024.
Ўқилди: 1546 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.