"Мальорка", "Генгам" ва "Анже" клубларининг собиқ вингери Абдуол Камара бразилиялик Неймарга қарши ўйин ҳақида гапирди.
"Неймар қарши мен ўйнаган энг яхши футболчи, биз у ҳаракат қилмаётганини ҳис қилдик. Кийиниш хонасида ҳамма: "Бу топ-учликми?" У бошқа даражада эди, биз уни кузатаётган болалардек ҳис қилдик. Ўйин охирида мен: "Мен унга қарши яна ўйнаш учун пул тўлаган бўлардим" - деди Камара r/soccer. билан суҳбатда.
Неймар ҳозирда Саудия Арабистони чемпионатида "Ал-Ҳилол" сафида ўйнамоқда. Ўтган мавсумда 32 ёшли футболчи 5 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Бразилиялик футболчи "Ал-Ҳилол" билан биргаликда 96 очко билан биринчи ўринни эгаллаб, мамлакат чемпионига айланди.