"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлин Холанд жамоа сардори сифатидаги илк учрашуви ҳақида фикр билдирди.
"Биринчи марта сардорлик боғичини тақиш мен учун катта шараф", - деб ёзади норвегиялик ўзининг ижтимоий тармоқларида.
"Манчестер Сити" Шотландия "Селтик" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида мағлуб бўлди (3:4). Бу баҳсда Холанд битта гол урди.
"Манчестер Сити" ўтган мавсумда АПЛ чемпионига айланди.