Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ЎФА "Сурхон", "Навбаҳор" ва "Нефтчи" бўйича масалаларни кўриб чиқди

Баҳо:
+ | -

Сурхондарё вилояти прокуратураси талаби билан "Сурхон" клуби собиқ раҳбарлари ҳамда вилоят ҳокимлиги жами 43 нафар футболчи, мураббий ва ходим билан белгиланган тартибда аниқланган қарздорликни шу йилнинг 16 июль санасига қадар бартараф этди.

Шу асосда "Сурхон" ЎФА Апелляция қўмитасига апелляция шикояти киритди. 23 июль куни мазкур масала қўмита томонидан кўриб чиқилди. Унда 2023 йилнинг 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан "Сурхон" футбол клубини янги инвесторларга сотиш, бунда клубнинг шу санага қадар бўлган қарздорлиги Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан қоплаб берилиши белгилангани маълумот сифатида қайд этилди. Ўтган вақт давомида вилоят ҳокимлиги мавжуд қарздорликнинг ҳақиқий миқдорига аниқлик киритиб, кейинчалик мазкур ишни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга оширди. Буларнинг барчаси маълум вақт талаб этди. Шунга қарамай, Ассоциация, Лига ҳамда Уюшма ФИФА низомлари асосида собиқ футболчи ва мураббийлар ҳуқуқини ҳимоя қилгани ҳолда "Сурхон" клубига нисбатан қатор санкциялар қўллаб келди. Яъни, Сурхондарё вилояти прокуратурасининг талаби ижроси бажарилгунига қадар, мазкур масала ўз актуаллигини йўқотмади. Натижада "Сурхон" клубининг янги инвесторлари ўзига тегишли бўлмаган мажбуриятлар сабаб янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш масаласида қатор муаммоларга дуч келди.

Йиғилишда иштирок этган Лига вакиллари "Сурхон" клуби билан 2023 йилги мавсумдан бошлаб ўзаро шартномавий мажбуриятлар бўйича ҳеч қандай муаммо мавжуд эмаслигини қайд этди. Аксинча, бугунга келиб "Сурхон" Ассоциация ҳамда Лига томонидан қўйилган барча талабни ўз вақтида бажариб келмоқда. Мазкур ҳолатларни инобатга олиб, ЎФА Апелляция қўмитаси "Сурхон" футбол клубига нисбатан жорий йилнинг 2 июль санасида қўлланилган барча санкцияларни тўхтатиб туриш бўйича қарор қабул қилди. Яъни, "Сурхон" ёзги трансфер ойнасида белгиланган лимитдан чиқмаган ҳолда ҳар қандай янги футболчини Лига рўйхатидан ўтказиши мумкин. Бироқ Уюшма ҳимояси остида қолаётган 6 нафар собиқ футболчи билан боғлиқ масала юзасидан тегишли органлар қайта ҳуқуқий баҳосини берса, мазкур иш қайта очилади ва у бўйича якуний хулоса чиқарилади.

Шунингдек, Апелляция қўмитаси "Нефтчи" футбол клубининг апелляция шикоятини ҳам кўриб чиқди. Бунда "Нефтчи" футбол клуби томонидан ЎФА Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасининг қарорларига нисбатан бир неча бор беписанд муносабатда бўлингани, клуб томонидан молиявий мажбуриятларнинг такрорий бузилиши қайд этилди. Шунга қарамай, "Нефтчи" жорий 16 июлига қадар собиқ футболчилари билан ҳисоб-китоб қилгани таъкидланди. Ваҳоланки, клуб кафолатига кўра мазкур қарздорлик апрель ойидаёқ бартараф этилиши лозим эди.

Қўшимчасига, "Нефтчи" шу йилнинг 28 июнь санасига қадар Лига олдидаги шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажариб бўлиши белгиланган бўлса-да, клуб ҳозирга қадар мазкур мажбуриятларни мутлақо бажармасдан келмоқда. Шунга қарамай, Лига "Нефтчи" клуби устидан ЎФА қўмиталарига шикоят киритмагани маълумот учун қайд этилди.

Барча масала кўриб чиқилгач, апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилди ҳамда аввалги қарор ўз кучида қолдирилди. Эндиликда "Нефтчи" ёзги трансфер ойнасида белгиланган лимит доирасида маҳаллий футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказиши мумкин. Хорижлик футболчига нисбатан тақиқ эса ўз кучида қолади.

"Навбаҳор" футбол клуби ЎФА Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитага шу йилнинг 2 июль санасидаги қарори юзасидан қайта муражаат қилди. Қўмита икки иш куни ичида клубга расман рад жавобини тақдим этди. Хатда "Навбаҳор" футбол клубининг қўмита қарорларига нисбатан бир неча бор беписанд муносабатда бўлгани, уларнинг ижросини белгиланган муддатда бажармаганидан келиб чиқиб, хорижий футболчиларни ёзги трансфер ойнасида рўйхатдан ўтказишга узил-кесил тақиқ қўйилгани тушунтирилди.

"Нефтчи" каби "Навбаҳор" футбол клуби ҳам шу йилнинг 28 июнь санасига қадар Лига олдидаги барча молиявий мажбуриятларни тўлиқ бажариши лозим эди. Бироқ клуб мазкур масалада ҳам ҳозирги кунга қадар мутлақо ҳаракатсиз ҳисобланади. Шунга қарамай, Лига ЎФА қўмиталарига шикоят аризасига киритмаган.

Эндиликда "Навбаҳор" ёзги трансфер ойнасида белгиланган лимит доирасида маҳаллий футболчиларни рўйхатдан ўтказиши мумкин. Хорижий футболчи билан шартнома эса Лига рўйхатидан ўтказилмайди.

Киритилди: 13:42, 25.07.2024.
Ўқилди: 2427 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.