«Манчестер Юнайтед» бошқа клублардан таклифлар бўлишига қарамай, ёзда ҳужумкор ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш ва вингер Маркус Рэшфорд билан хайрлашиш ниятида эмас. Бу ҳақда "Sport" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, «қизил иблислар» Фернандеш ва Рэшфордни фақат футболчиларнинг ўзлари трансферга қўйишни сўрасагина сотишади. Бу футболчиларга «ПСЖ» қизиқаётгани, аммо француз гранди улар учун ортиқча пул тўлашга тайёр эмаслиги аввалроқ хабар қилинганди.
29 ёшли Фернандешнинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 26 ёшли Рэшфорд билан шартнома 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.