Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Испан нашри Ўзбекистон-Испания ўйинига шарҳ эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Париж-2024 олимпиадаси футболчи турнири доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон - Испания ўйини бўйича beinSports мақола эълон қилди.

“Испания эркаклар миллий футбол жамоаси Париж-2024 Олимпиадасидаги сафарини Ўзбекистон устидан 1-2 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади, аммо бу ўйин охирги дақиқаларгача ҳар томонга ўзгариб кетиши мумкин бўлган ўйин бўлди.

1 июлдан бошлаб, Париж-2024 олдидан машғулотлар лагеридаги биринчи кунданоқ, мураббий Санти Дения ўз ўйинчиларига очилиш ўйини бўлганлиги сабабли, турнирдаги энг муҳим ўйинда Ўзбекистон хавфли рақиб эканлигини айтиб ўтди - бу қисқа футбол мусобақасини фақат икки кунлик дам олиш билан бошлайдиган ўйин.

Бу огоҳлантиришлар тезда "Parc des Princes" майдонида ўзини оқлади, бу ўйинда ўзбек жамоаси кўпроқ энергия билан ўйнади ва майдоннинг испанлар томонида, яъни испанларнинг ўйин қуришида ва тўпга эгалик қилишида кучли босим қилди.

Санти Дения олдиндан таърифлаганидек, бу жамоа бутун ўйин давомида Испанияни қийин аҳволга солиб қўйди.

Испаниянинг олимпиада жамоаси, майдон марказида Пабло Барриос ёлғизланиб қолиши, ҳимоячиларнинг тўп билан хатолар қилиши ва жуда юмшоқ ўйнаши натижаси ўлароқ 1-бўлимда жазоланди.

Бироқ, шунга қарамай, 29-дақиқагача яхши ўйнамасдан, стандарт вазиятдан ҳисобни очди. 2016 йилдан бери Испаниянинг ёшлар жамоасида бирга ўйнаган Серхио Гомес ва Абел Руис ўртасидаги ён томондан жарима тўпи уйини. Серхио кросс қилди, Абел яқин устунда узатма қилди ва Марк Пубил узоқ устундан 1-0 ҳисобини қилди.

Бу гол Испанияга ўйинни назорат қила олмаган ҳолатда бироз енгиллик берди, аммо Испаниянинг шу вақтгача пассив ўйини натижасида барибир жазоланишди, Кубарси томонидан Муҳаммадқодир Ҳамраалиевга нисбатан ҳаракати пенальтига олиб келди.

Пенальти мавританиялик ҳакам Бейда Дахане томонидан экранда кўриб чиқилгандан кейин берилди ва ўзбек сардори Элдор Шомуродов биринчи бўлимнинг қўшимча вақтида уни ўз мамлакати мухлисларининг куй ва барабанлари билан жонлантирган ўйинда пенальтини голга айлантирди.

Испания "Parc des Princes" майдонида пенальти ишлади, аммо манфаат келтирмади. Иккинчи бўлимда Серхио Гомес янада Испанияни олдинга олиб чиқиш учун пенальти имкониятига эга бўлди, аммо дарвозабон Абдувоҳид Неъматов испанликнинг ўнг оёғидаги марказий зарбасини тўсди.

Испания имкониятни бой берган бўлса-да, уч дақиқадан кейин Серхио Гомес томонидан ўз айбини тўғриланди, у Хуан Мирандадан паст кроссдан фойдаланиб, тўпни дарвозага яқин масофадан жойлаб қўйди.

Ўйин тугашига ярим соат қолганда, Ўзбекистон ишончини йўқотмади ва Испаниянинг тўп билан ўйинни назорат қилишга йўл қўймади. Бундан ташқари, ўзбеклар Аранау Тенаснинг дарвозаси олдида кўпроқ таҳдид қилишди, бу стадион дарвозабон учун уй стадион ҳисобланади (ПСЖда ўйнайди) ва кўп сейв қилишга мажбур бўлмаса-да, дарвозабон ўйиннинг охирги секундларигача таҳдидни сезиб турди.

Бироқ, Испания ўзбекларнинг ҳужумларига, айниқса, ён томондан кроссларга қарши туриб берди ва охиригача, ҳатто қўшиб берилган 8 дақиқада белгиланиши мумкин бўлган пенальти вақтини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, ўзбекларга қарши туриб бера олди.

Олимпиадани 1-ўйинидаги қийин лекин қимматли уч очкони қўлга киритиш учун бўлган ўйин орқали Санти Дениянинг жамоаси Токио-2020да олинган кумушни Парижда олтинга ўзгартириш қанчалик қийин бўлишини ҳис қилишди”.

Манба: @SamvelKarlenich
Киритилди: 23:32, 25.07.2024.
Ўқилди: 23433 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.