11 ёшли хитойлик скейтбордчи Чжэн Хаохао 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этади. У танловнинг энг ёш иштирокчисига айланади.
Париждаги Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади. Очилиш маросими 26-июль, жума куни бўлиб ўтади.
Аввалроқ ХОҚ Олимпия ўйинларида иштирок этадиган россиялик спортчиларнинг якуний рўйхатини тасдиқлаганди.
Унинг таркибига 15 киши кирди. Рўйхат Париж-2024 ташкилий қўмитаси сайтида эълон қилинган.