Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Сеонгнам» ва Сервер яна ғалабага эришишди

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг "Сеонгнам Ильва Чунма" клуби Кей-лигада кетма-кет иккинчи ғалабани қўлга киритди. Жамоа 7-турда Жепаровнинг Кореядаги аввалги клуби "Сеул" ФКни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Сервер Жепаров доимгидек ўйинни асосий таркибда бошлади. Ўтган ўйинда ҳисобни очишга муваффақ бўлган Ким Донг Суб бу сафар ҳам 9-дақиқада дастлабки голга муаллифлик қилди. 36-дақиқада эса сеулликлар ҳисобни тенглаштиришди. Иккинчи бўлим бошида (54-дақиқа) Ли Чан Хун мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори ўйиннинг 78-дақиқада алмаштирилди.

Ушбу ғалабадан кейин "Сеонгнам Ильва Чунма" клуби 8 очко билан 9-ўринга кўтарилиб олди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:52, 17.04.2013.
Ўқилди: 6073 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик