Кириш Регистрация

Кьеза турк клуби таклифини рад этди

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" вингери Федерико Кьеза келажаги ҳақида ўйлашда давом этмоқда.

Туринликлар келаси йил ўрталарида шартномаси ниҳоясига етадиган 26 ёшли футболчини сотишга тайёр. Италиялик футболчига А Сериядан ҳам, хориждан ҳам кўплаб клублар қизиқиш билдирмоқда. Журналист Мирко ди Наталенинг ёзишича, Кьеза яқинда Туркиянинг “Бешиктош” клубидан таклиф олган, бироқ у фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиришга умид қилгани учун рад жавобини берган.

Лондоннинг “Арсенал” ва “Тоттенхэм” клублари Федерико Кьеза учун даъвогарлар қаторида. Transfermarkt экспертлари футболчининг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 08:27, 29.07.2024.
Ўқилди: 603 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.