“Ювентус” ҳужумчиси Матиас Суле фаолиятини Италиянинг бошқа жамоасида давом эттиради.
"Рома" ўз саҳифаларида 21 ёшли футболчи билан 2029 йилгача амал қиладиган шартнома имзолаганини эълон қилди.
Футболчи Рим клубида 18-рақамда ўйнайди. Трансфер суммаси 26 миллион еврони ташкил қилган, агар футболчи маълум муваффақиятларга эришса, туринликлар ҳам тўрт миллион олади.