16 ёшли даниялик ҳужумчи Чидо Оби-Мартин "Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтади. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
Қайд этилишича, Чидо "Манчестер Юнайтед"га ўтиш учун Германиядан каттароқ таклифларни рад этди.
Оби-Мартин марказий ҳужумчи. У Дания U-17 терма жамоасида 14 та ўйинда 10 та гол урган.