"Барселона" мухлислари жамоани чинакам рақобатбардош бўлишини хоҳлашади. Шубҳасиз, “блауграна” мухлислари клуб Нико Уильямс билан шартнома имзоласа, рақобатбардошлик даражаси ошишига ишончи комил.
Қўшма Штатларда "Манчестер Сити"га қарши ўртоқлик ўйини олдидан "Барселона" мухлислари клуб президенти Жоан Лапортани кўриб баланд овозда: "Нико Уильямс!", деб бақиришди.
Аввалроқ, "Барселона" "Атлетик"дан 22 ёшли Нико Уильямсни 58 миллион евро эвазига сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.