Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Париж-2024. Асадхўжа Мўйдинхўжаев 1/4 финалга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг бугун жангини ўтказган иккинчи вакили ҳам ғалабага эришди.

-71 кг вазнда иштирок этаётган Асадхўжа Мўйдинхўжаев олимпия ўйинларидаги дебютини Африка ўйинлари финалчиси, мисрлик Омар Элавадига қарши ўтказди ва тўлиқ устунликка эришиб (5:0), 1/4 финалга чиқди.

Кун давомида -57 кг вазн тоифаси вакили Абдумалик Ҳалоков ҳам биринчи жангида ғалабага эришганди.

Шу тариқа, Асадхўжа чоракфиналга йўлланма олган ўзбекистонлик 8-боксчига айланди. 

Бунгача Руслан Абдуллаев, Лазизбек Муллажонов, Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов, Ситора Турдибекова, Тўрабек Ҳабибуллаев ва Абдумалик Халоков ҳам кейинги босқичга чиққан, Нигина Ўктамова турнирни тарк этганди.

Киритилди: 19:54, 31.07.2024.
Ўқилди: 2047 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.