"Милан" Юсуф Фофананинг трансфери бўйича янги таклиф билан чиқади.
Аввалроқ “Монако” “россонерилар”нинг 12 ва 17 миллион евролик таклифларини рад этганди. "Вест Хэм" ярим ҳимоячи учун 35 миллион евро тўлашга тайёрлиги хабар қилинганди.
Calciomercato хабарига кўра, Фофана фақат "Милан"га ўтишни хоҳлайди - у бу қарорни ўтган йилнинг апрель ойида қабул қилган. Ярим ҳимоячи "Монако"га босим ўтказишга ҳаракат қилади. Бироқ клуб ҳали “Вест Хэм”нинг таклифини қабул қилмади.
Хабар қилинишича, "Милан" яқин орада Фофана учун музокаралар стратегиясини ишлаб чиқади. Италия клуби учинчи таклифни тайёрламоқда, унга кўра "Монако" футболчини кейинги сотувидан 10% олади. Монегасклар миланликларнинг янги таклифини кўриб чиқишлари учун унинг суммаси бонуслар қўшилган ҳолда камида 20 миллион евро бўлиши керак.