“Интер”нинг собиқ эгалари хитойлик Чжан оиласи ва Suning Holdings Group Португалиянинг “Портимоненсе” клубини сотиб олмоқчи, деб хабар бермоқда A Bola.
Ўтган мавсум якунида Примеирадан тушиб кетган клубнинг 80 миллион еврога баҳолангани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Чжан оиласи 2016 йилдан 2024 йилгача "Интер"га эгалик қилган ва "нерадзуррилар" клуб томонидан гаровга олинган кредитни тўлай ололмагани учун назоратни йўқотган.