Кириш Регистрация

Аррисабалага А Серияга йўл олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Дарвозабон Кепа Аррисабалага келажаги мавҳумлигича қолмоқда.

2023/2024 йилги мавсум якунида футболчи ижара муддати тугаши сабабли "Реал"дан "Челси"га қайтди. Кепа "Реал"даги фаолиятини давом эттиришга қарши эмас, лекин учинчи дарвозабон мақоми уни унчалик қизиқтирмаяпти, Андрей Лунин эса Мадриддан кетиш-кетмаслик ҳақида ҳали қарор қилгани йўқ.

TodoFichajes портали хабарига кўра, 29 ёшли Кепага Италиянинг "Фиорентина" клуби қизиқиш билдирмоқда. Бироқ дарвозабоннинг ўзи Луниннинг "Реал"дан кетиши ёки кетмаслигини билиш учун ёз охиригача кутишни маъқул кўради. Агар украиналик посбон клубини ўзгартирса, Кепа "Реал"га қайтиши ва Тибо Куртуа томонидан қўллаб-қувватланиши мумкин. Гап шундаки, испаниялик посбон "Челси"да ҳам биринчи рақамли дарвозабон мақомига эга эмас.

Киритилди: 20:45, 02.08.2024.
Ўқилди: 1425 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6298]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [5171]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4612]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3941]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3774]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3607]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3198]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2821]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2679]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.