"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикди.
Telegraph мухбири Майк МакГратнинг хабар беришича, Исса Каборе "шпорлар"нинг эътиборини тортди. У Эмерсон Роялнинг ўрнига асосий номзод сифатида кўрилмоқда.
Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси 12 миллион фунт стерлинг туради. У ўтган мавсумни "Лутон"да ижара асосида ўтказди ва Премьер-лиганинг 24 ўйинида иккита голли узатмани амалга оширди.