Кириш Регистрация

«Машъал» қизлари қўшнилари дарвозасига 2та ўйинда 18та тўп киритишди

Баҳо:
+ | -

Бу йилдан “Машъал” футбол клуби қошида “Mashal-Women” деб номланган қизлар жамоаси ташкил қилингани ҳақида сайтимиз орқали аввал хабар бергандик. Мана шу жамоа кеча ва бугун кетма-кет иккита расмий учрашув ўтказди.

 

Яъни, аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Кубогининг биринчи босқичида “Mashal-Women” Сурхондарёнинг “Сурхон” жамоасига қарши майдонга тушди. Муборакда ўтказилган биринчи ўйинда “Mashal-Women” вакиллари 9:0 ҳисобида зафар қучишди. Аслида жавоб беллашуви “Сурхон” майдонида ўтказилиши лозим эди, бироқ меҳмонлар шунча узоқ йўл босиб келганга яраша жавоб учрашувини ҳам ўтказиб кетишни маъқул кўришди ва эртаси куни Қаршидаги “Меҳнат” стадионида Кубокнинг жавоб баҳси ўтказилди.

Қизиғи шундаки, муборакликлар иккинчи беллашувда ҳам 9:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Биринчи ўйинда Қудратова Нилуфар 6та гол урган бўлса, иккинчи баҳсда Нормуродова Ситора 6та гол уришнинг уддасидан чиқди. Шу тариқа “Mashal-Women” иккала ўйин натижасига кўра “Сурхон” қизларидан 18:0 ҳисобида устун келиб, Кубокнинг кейинги босқичига йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда “Mashal-Women” жамоасига Баҳром Норсафаров бош мураббийлик қилмоқда.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 08:38, 19.04.2013.
Ўқилди: 4085 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [11637]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [5993]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [4656]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4268]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [4026]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [3214]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [3115]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2197]

"Барселона"нинг мағлубияти жанжалга айланди. Тафсилотлар [2140]

Sport ва Futbol телеканалларида 14-февраль куни 2 та футбол, футзал ва шахмат турниридан трансляциялар бор [2135]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.