Франция футбол федерацияси президенти футболчиларнинг аргентиналиклар билан ўзаро юзага чиққан жанжали ҳақида гапирди.
Франция 2024 йилги Олимпиада чорак финалида Аргентинани мағлуб этди (1:0).
Финал ҳуштаги янграганидан сўнг Аргентина терма жамоаси футболчилари ва мураббийлар штаби вакиллари франциялик футболчиларга қарши югуришди ва улар ўртасида жанжал келиб чиқди.
Можаро франциялик ярим ҳимоячи Энцо Мийо ва аргентиналик ҳимоячи Николас Отаменди ўртасидаги тўқнашувдан кейин бошланган.
"Бу, эҳтимол, ягона кичик хатодир. Футболда биз майдонда керакли шиддатни кўрсатишимиз, кейин майдонни тарк этганимизда совуққонликни сақлашимиз керак.
Охирида биз ўзимизни йўқотиб қўйдик ва бу кичик жанжалга олиб келди.
Аммо бу ўйинда футболчиларимиз ҳам катта босим ва провокацияларга дучор бўлишди, улар 100-дақиқагача охиригача курашди ва чидашди ва якунда қийин бўлди", - деди Франция футбол федерацияси президенти Филипп Диалло.