"Ювентус" бош мураббийи Тьяго Мотта Федерико Кьезанинг таркибда йўқлиги сабабини тушунтириб берди. Италиялик вингер Франциянинг "Брест" клуби билан мавсумолди ўртоқлик учрашувида (2:2) жамоа қайдномасида йўқ эди. Тахминларга кўра, "Ювентус" Англия Премьер-лигаси вакиллари қизиқиш билдираётган 26 ёшли футболчини сотиш устида ишламоқда.
"Ювентус"нинг янги бош мураббийи журналистлар билан ўйиндан кейинги суҳбатда "Кьеза бугунги ўйинга трансфер сабаблаирга кўра чақирилмади" деди.
Миш-мишларга кўра, Лондоннинг "Арсенал" ва "Тоттенхэм" клублари Федерико Кьезани сотиб олмоқчи.