Хорхе Куэнка “Фулхэм” футболчисига айланди.
Лондон клуби 24 ёшли ҳимоячи билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Томонлар яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан 4 йиллик шартнома тузди.
Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, трансфер суммаси 7 миллион евродан ошади.
Ла Лиганинг 2023/24 йилги мавсумида Куэнка 29 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.