«Арсенал» устози Арсен Венгер ҳозирда «Барселона» таркибида ҳаракат қилаётган Александр Сонгнинг жамоага қайтиши борасидаги миш-мишларга фикр билдирди.
«Шартномада ҳеч қандай қайта харид борасида гап кетмаган. Бунинг устига Сонгнинг келаси мавсумда ҳам «Барселона»да ўз омадини синаб кўрмоқчи эканини эшитдим. У юқори даражадаги футболчи»,- дейди Венгер.
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» Александр Сонгни 2012 йилда «Барселона»га 19 миллион евро эвазига трансфер қилган эди.