"Ливерпул"нинг собиқ ҳимоячиси Жоэль Матип "Манчестер Юнайтед"га "Бавария"дан Маттейс Де Лигтни сотиб олишга ёрдам бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Матип ўтган мавсум охирида, шартномаси муддати тугагач, "Ливерпул"ни тарк этганди. Кўринишидан, 32 ёшли камерунлик ҳимоячи аввалроқ "Шальке-04"да ўйнаган Германияга қайтмоқчи.
Sky Sport Germany нашри хабарига кўра, Матип Леверкузен "Байер" билан "жуда ижобий музокаралар олиб борди". Жоэль бошқа имкониятларга эга бўлишига қарамай, Леверкузенга ўтишдан манфаатдор.
"Байер" эркин агентга айланган Матипни ўз навбатида "Бавария" томонидан қидирилаётган Жонатан Та ўрнига ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Агар "Бавария" Тани сотиб олса, бу Де Лигтни кетишга яқинлаштиради. Маттейс аллақачон “МЮ” билан келишиб бўлган, бироқ “қизил иблислар” ҳали унинг нархи борасида Мюнхен клуби билан келиша олишмаган.