Германия терма жамоаси ҳужумчиси Никлас Фюллькруг расман Лондоннинг “Вест Хэм” клуби футболчисига айланди. Трансфер ҳақида “болғачилар” матбуот хизмати маълум қилди.
"Вест Хэм"нинг янги футболчиси 4 йиллик шартнома имзолади. Transfermarkt маълумотларига кўра, Никлас Премьер-лига клубига 27 миллион еврога тушган.
Эслатиб ўтамиз, Никласнинг Англияга кўчиб ўтгунга қадар сўнгги клуби Дортмунднинг "Боруссия"си бўлган.