"РБ Лейпциг" ҳужумкор ярим ҳимоячи Дани Ольмонинг ўрнини босадиган футболчи топди.
"Қизил буқалар" 26 ёшли испанияликнинг трансфери бўйича "Барселона" билан музокаралар олиб бормоқда - тез орада келишув тузилиши мумкин. Айни пайтда, журналист Филипп Хинценинг ёзишича, немис клуби Ольмо ўрнига асосий номзод – “Лион”дан Райан Шерки бўйича қарор қабул қилиб бўлган. Мумкин бўлган битимнинг нархи 15-20 миллион еврога баҳоланмоқда.
"РБ Лейпциг" ва 20 ёшли француз ўртасидаги музокаралар аллақачон давом этмоқда.