«Барселона» футболчиси Жюль Кунде жамоадоши Ламин Ямалдан умидлари билан ўртоқлашди.
Ўтган ой 17 ёшга тўлган ёш вингер Евро-2024даги муваффақиятини мустаҳкамлашдан олдин ўтган мавсумда «Барселона»да ажойиб ўйнади. Вундеркинд «қизил фурия»га турнирда ғалаба қозонишда ёрдам берди ва энг яхши ёш ўйинчи совринини олди.
«Мен Ямалдан Европа чемпионатидагидек ўйнашда давом этишини кутаман. У анча ўсди ва кўп қиррали футболчига айланди. Унинг вазифаси шу билан тўхтаб қолмаслик, ўрганишни давом эттириш ва у айнан шундай қиляпти», - деди Кунде.