«Реал Мадрид» бош мураббийи Карло Анчелотти Орельен Тчуаменини марказий ҳимоячи сифатида ишлатиш ниятида эмаслигини айтди.
Ўтган мавсумда француз "Лос-Бланкос"даги жароҳатлар инқирози туфайли тез-тез марказий ҳимояда ўйнаган. Анчелотти айтганидек, энди бундай қилиш шарт эмас.
«Тчуамени ҳимоя марказидами? Йўқ, у ярим ҳимояда ўйнайди», — дея Анчелоттининг «Реал» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган «Челси» билан Лондондаги ўртоқлик учрашувидан кейин берган интервьюсидан иқтибос келтирмоқда "Marca".