Тьерри Анри бошчилигида Франция олимпия терма жамоаси финалга чиқди ва у ерда тез орада Испанияга қарши баҳс олиб боради.
Франция футбол федерацияси президенти Филипп Диалло Дидье Дешам кетганидан кейин терма жамоа бош мураббийи лавозимига Анри номзодини кўриб чиқиши мумкинми, деган саволга жавоб берди.
"Келинг, шошилмайлик. Анри ҳозирги мавқеини олганида, унга шубҳа қилганлар ҳам бўлди. Лекин мен унга ишонардим ва энди у менинг ҳақлигимни исботламоқда.
Лекин биз ҳали олтин ютганимиз йўқ, бу охирги қадамни ташлашимиз керак. Бундан ташқари, келаси йили яна бир турнир бўлади. Биз бошқа бирор нарса ҳақида гапиришдан олдин босқичма-босқич боришимиз керак", - деди Диалло.