«Интер» марказий ҳужумчиси Марко Арнаутовичга жамоадан кетиши мумкинлигини хабар қилди. Бу ҳақда инсайдер Жанлука ди Марцио хабар берди.
Маълумотларга кўра, 35 ёшли австриялик форвард Симоне Индзаги режаларига киритилмаган.
«Transfermarkt» портали томонидан 4 миллион еврога баҳоланаётган форвардга Туркиянинг «Трабзонспор» клуби қизиқиш билдирмоқда.