Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов таеквондочиларимизнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги муваффақиятли юришини бошлаб берди.
-68 кг вазн тоифасида иштирок этаётган спортчимиз рейтингдаги юқори ўрни сабаб биринчи даврадан эркин ўтди. Иккинчи босқичда унга гонконглик Ло Ваи Фунг рақиблик қилди.
Гонконглик таеквондочидан ҳар томонлама яққол ажралиб турган ҳамюртимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.