«Барселона» ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган Туркия клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга жавоб берди.
«Балки бир кун келиб мен Туркия Суперлигасида ўйнарман, аммо бу ёзда у ерга бормайман», деди Гюндоган "Aspor" нашрига.
Ўтган мавсумда 33 ёшли Гюндоган барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 51та ўйинда қатнашиб, 5 та гол урган ва 14 та голга ассистентлик қилган.