Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

«Насаф» Фарғонада қийинчилик билан дурангга эришди

Баҳо:
+ | -

Фарғонада ўйнаш ҳар қандай жамоа учун осон кечмайди. Хоҳ у аутсайдер жамоа бўлсин, хоҳ етакчи жамоалардан бири. Саркисян шогирдлари ўз майдонларида ҳар бир рақибга нисбатан ҳужумкор тактика танлашади ва ўйин бошиданоқ ҳужумларга катта эътибор беришади.

Учрашувнинг 12-дақиқасидаёқ "Нефтчи" футболчилари ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Сардор Мирзаев томонидан 20 метрлар узоқликдан йўллаган зарбаси йўл-йўлакай ҳимоячилардан бирига тегиб "Насаф" дарвозасига йўл олди.

Голдан кейин қаршиликлар ҳам олдинга ўта бошлашди. 22-дақиқада Илҳом Юнусовнинг 22 метрлардан йўллаган кучли зарбасини Хуршид Хўжаев қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. "Насаф" ташаббусни ўз қўлига олаётган вазиятда Зоҳид Абдуллаев 34-дақиқадаёқ иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.

Майдонда камчилик бўлганига қарамай Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳисобни тенглаштириш пайида бўлишди. 49-дақиқада Илҳом Шомуродов бош билан зарба берди ва тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.  "Насаф" барибир ўз мақсадига етди. Ҳужум пайтида жамоа сардори Артур Геворкян яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга олди.

Дуранг натижа Саркисян шогирдларин қониқтирмасди ва улар ўйиннинг сўнгги дақиқаларини ҳужумкор ўтказишди. Таъкидлаш лозим, "Насаф" посбони Элдорбек Суюнов кўп вазиятларда қаҳрамонлик кўрсатди. 79-дақиқада Мансур Саидовнинг чамаси 25 метрлар узоқликдан жаримадан йўллаган зарбасини Элдорбек Суюнов дарвоза чизиғи устида ушлаб олди.

Қаршиликлар мезбонларнинг ҳамлаларини бартараф этишди ва сафарда қийин дурангга эришишди.

Ушбу дурангдан кейин "Насаф" 11 очко билан 4-ўринга тушган бўлса, фарғоналиклар 4 очко билан қуйи поғоналарда қолишда давом этишмоқда (12-ўрин).

ОЛИЙ ЛИГА-2013. 6-ТУР
"НЕФТЧИ" - "НАСАФ" - 1:1 (1:0)
Голлар: Сардор Мирзаев (12) — Артур Геворкян (75)
Огоҳлантиришлар: Мансур Саидов (84) — Зоҳид Абдуллаев (15), Мақсуд Каримов (21), Азамат Алланиёзов (81)
Четлатиш: Зоҳид Абдуллаев (34, иккинчи огоҳлантириш)
“Нефтчи”: Хуршид Хўжаев, Шуукр Пўлатов, Иқбол Бобохонов, Бахтиёр Ёқубов, Мансур Саидов, Отабек Исроилов (Анвар Бердиев 64), Сардор Мирзаев, Шерзод Ҳакимов, Дилёрбек Эрматов, Санжар Асқаралиев (Азиз Алижонов 89), Шавкат Насибуллаев.
“Насаф”: Элдорбек Суюнов, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев, Илҳом Шомуродов (Суҳроб Неъматов 85), Зоҳид Абдуллаев, Алишер Юсупов (Одил Ҳамробеков 30), Артур Геворкян (с), Элдор Бойматов (Азамат Алланиёзов 63), Шоҳрух Гадоев, Илҳом Юнусов, Ҳамза Каримов.
Ҳакамлар:  О.Толибжонов, А.Усмонов, Р.Серазетдинов

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағ-тТ-НОчко
1 Локомотив 6 5 1 0 16-5 16
2 Бунёдкор 6 5 0 1 16-3 15
3 Металлург 6 4 1 1 7-3 13
4 Насаф 6 3 2 1 11-8 11
5 Пахтакор 5 3 0 2 8-4 9
6 Олмалиқ 6 2 3 1 7-5 9
7 Бухоро 6 3 0 3 11-13 9
8 Гулистон 6 2 2 2 3-4 8
9 Навбаҳор 6 2 1 3 6-7 7
10 Шўртан 5 2 0 3 3-7 6
11 Сўғдиёна 6 2 0 4 6-13 6
12 Нефтчи 6 1 1 4 4-8 4
13 Динамо 6 0 3 3 0-8 3
14 Қизилқум 6 0 0 6 4-14 0
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:58, 20.04.2013.
Ўқилди: 5116 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.