Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Мустафо Байрамов: «Рақибга нисбатан кучлироқ ўйнадик»

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор" ва "Гулистон" ўртасидаги баҳсдан (3:0) кейин бош мураббийлар ўз фикрлари билан ўртоқлашишди. Наманганликлар бош мураббийи Мустафо Байрамов футболчилардаги иштиёқ туфайли ғалаба қўлга киритилганини таъкидлаб ўтди.

Мустафо Байрамов:
«Зарафшондаги ғалабадан кейин Гулистон билан ўйинда ҳам фақат ғалабани кўзлагандик. Гарчи сафарда уч очко қўлга киритилган бўлса-да, жуда қийин ўйин ўтганди. Шаҳарлар орасидаги масофани узоқлигига ҳам футболчиларимиз бироз бўлса-да толиқиб қолишганди. Шунга қарамай, бугун ғалаба учун қўлларидан келганича ҳаракат қилиб, мухлисларни хурсанд қилишни уддасидан чиқишди. Келгуси ўйинларда ҳам ғалабалар билан ишқибозларимизни мамнун қиламиз. Бугунги учрашувда барча футболчилар ўзларини кўрсатишди. Шу сабабли уларга раҳмат айтаман. Баҳс давомида рақибга нисбатан кучлироқ ҳаракат қилганимиз учун ҳақли равишда уч очкони қўлга киритдик деб ўйлайман».

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 19:41, 20.04.2013.
Ўқилди: 3916 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6439]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6043]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3927]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2319]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2288]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2268]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1998]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1872]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1803]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1735]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик