Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Бахтиёр Ашурматов: «Мағлубиятда ўзимни айбдор деб биламан»

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор" ва "Гулистон" ўртасидаги баҳсдан (3:0) кейин бош мураббийлар ўз фикрлари билан ўртоқлашишди. Гулистонликлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов "Навбаҳор"нинг кучли жиҳатларига тўғри баҳо берилмагани учун жамоа мағлубиятга учраганини таъкидлади.

Бахтиёр Ашурматов:
«Биринчи навбатда қўлга киритилган ғалаба билан «Навбаҳор» футболчилари ва мухлисларини табриклайман. Учрашувнинг қийин кечишини билардик. Наманганликларнинг ўйин услуби «Локомотив» аъзоларидан сўраганимда, улар кучли ўйин кўрсатишини айтиб ўтишганди. Бу ҳақда футболчиларга тушунтиргандим. Ўйин хусусида нима ҳам дейишим мумкин. «Навбаҳор» шогирдларимга қараганда мазмунлироқ ва кучли ўйин кўрсатди. Шу сабабли уч очкони қўлга киритди. Балки биз «Навбаҳор»нинг кучли томонларини тўғри талқин қила олмагандирмиз. Мағлубиятда ўзимни айбдор деб биламан. Келгусида хатоларимизни бартараф этиш устида иш олиб борамиз».

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:41, 20.04.2013.
Ўқилди: 4705 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13753]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6911]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5552]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5236]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3582]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2690]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2101]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2046]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1856]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1800]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик