"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Манчестер Сити"га қарши бўлиб ўтадиган Англия Суперкубоги учрашувида жамоасининг имкониятлари ҳақида гапирди.
Янги мавсумдаги илк Манчестер дербиси шанба куни "Уэмбли"да бўлиб ўтади, учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланиши режалаштирилган.
"Биз «Манчестер Сити»ни мағлуб этишни аллақачон биламиз ва шанба кунги натижа бизнинг ишончимизга таъсир қилмайди. Ҳа, Англия кубоги финали бўлажак ўйиндан кўра муҳимроқ воқеа бўлди, аммо биз барибир ғалаба қозонишни истаймиз”, деди Тен Хаг матбуот анжуманида.